Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ливолар ва роялар


Армиянинг ливолари ва роялари бўлиши шарт. Ливо билан роя ўртасидаги фарқ шуки, ливо найзанинг бир учига илиниб, унга ўраб қўйилади ва уни «алам» деб аталади. У катталиги сабабли ўраб қўйилгани учун ливо дейилади. У фақат зарур пайтдагина ёйиб юборилади. У катта байроқдир ва армия амири қароргоҳининг аломатидир. Амир қаерга борса ливо ҳам у билан бирга юради. Роя эса армияга бериладиган байроқдир. Уни «уммул ҳарб» деб ҳам аталади. Роя найзага ёки устунга илиб қўйилади, ўраб қўйилмай шамолда хилпираб тураверади.
Росулуллоҳ с.а.в. даврида исломий қўшиннинг ўз роялари ва ливолари бўлган. Бухорий Анасдан ривоят қилишича, Набий с.а.в. Зайд, Жаъфар ва Ибн Равоҳанинг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабар ҳали одамларга етиб келмай туриб уларнинг ҳалок бўлганини билдириб бундай дедилар:


«أَخَذَ الرَّايَةَ زَيْدٌ فَأُصِيبَ، ثُمَّ أَخَذَهَا جَعْفَرٌ فَأُصِيبَ، ثُمَّ أَخَذَهَا ابْنُ رَوَاحَةَ فَأُصِيبَ»


«Рояни Зайд олиб ҳалок бўлди. Сўнг Жаъфар олиб у ҳам ҳалок бўлди. Сўнг Ибн Равоҳа олиб у ҳам ҳалок бўлди». Ривоят қилинишича, Набий с.а.в. сафар ойининиг охирида одамларни Румга қарши чорладилар ва Усомани чақириб бундай дедилар:


«سِرْ إِلَى مَوْضِعِ مَقْتَلِ أَبِيكَ، فَأَوْطِئْهُمُ الْخَيْلَ، فَقَدْ وَلَّيْتُكَ هَذَا الْجَيْشَ، فَأَغِرْ صَبَاحًا عَلَى أَهْلِ أُبْنَى وَحَرِّقْ عَلَيْهِمْ، وَأَسْرِعِ السَّيْرَ تَسْبِقُ الأَخْبَارَ، فَإِنْ ظَفَّرَك اللَّه، فَأَقْلِلِ اللُّبْثَ فِيهِمْ»

 

«Отанг ўлдирилган жойга юриш қилиб бор, уларнинг устига от сол. Мен сени мана бу қўшинга бошчи қилдим. Эрталаб Убно аҳлига ҳужум қил ва уларни ёндир. Хабарлар етмай туриб илдам юриш қил. Аллоҳ сенга зафар берса уларнинг ичида бир оз тур». Бу ҳадисни ибн Ҳишом «Сийрат»да зикр қилган. Унда айтилишича, Росулуллоҳ с.а.в.да оғриқ учинчи кунда бошланди. Шундан сўнг Пайғамбаримиз с.а.в Усома учун ливони ўз қўллари билан ўрнатдилар. Усома уни олиб аскарлар Журфга етганида уни Бурайдага берди. Термизий Ҳорис ибн Ҳассон Бакрийдан

 

236-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247